Янгиликлар

10 Апрель 2025

Ходимларнинг психологик-руҳий барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги тренинг машғулоти ўтказилди

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Психологик таъминлаш бўлими психологлари томонидан ходимларнинг психологик-руҳий ҳолатини янада барқарорлаштириш, уларнинг касбий фаолиятида учрайдиган стресс ҳолатларини бартараф этиш ва жамоавий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги тренинг машғулоти ташкил этилди.

Мазкур тренинг машғулотида ходимларнинг ўзаро ишончини ошириш, соғлом жамоавий муҳитни шакллантириш, шунингдек, руҳий ҳолатни назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тренинг давомида турли психологик машқлар, амалий вазифалар ва жамоавий ўйинлар орқали ходимларнинг фаоллиги оширилди, уларнинг бир-бирига бўлган муносабати янада илиқлашди.

Психологлар томонидан олиб борилган тренинг машғулоти ходимлар томонидан илиқ кутиб олинди ва бу каби тадбирлар келгусида ҳам тизимли равишда давом эттирилиши режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, ходимларнинг хизмат фаолиятида юқори самарадорликка эришишига хизмат қилади.