Янгиликлар

25 Август 2024

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини шахсий таркибига атрофлича тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди

Мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланган.
Куни кеча “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркибига атрофлича тушунтириш учун семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбирга соҳа мутасаддилари таклиф қилиниб, стратегияда белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг амалий ижросига қаратилган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар етказилди.
Шунингдек, бугунги кунда халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат ва қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш зарурлиги қатнашчилар эътиборига етказди.