Навбатдаги психологик семинар-тренинг ўтказилди
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психолог-мутахассислари томонидан шахсий таркибнинг руҳий ҳолатини кўтариш ва хизмат сифатини яхшилаш мақсадида проектив методикалар, якка тартибда суҳбатлар ҳамда психологик тренинг ташкил этилди.
Бу каби навбатдаги тренинг давомида ходимларнинг тушкун ҳолатларга тушиб қолмасликларига, шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлашга ҳамда улардаги турли руҳий зўриқишларнинг олдини олишга қаратилган машғулотлар олиб борилди.
Касбий малака ва кўникмаларни ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини психокоррекцион дарслар орқали очиб бериш ҳамда келгусида учраши мумкин бўлган турли психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган тренинг ходимларга ҳаёти ва фаолиятида, оиласида, дўстлари даврасида юзага келадиган муаммолар ва зиддиятлар моҳиятини таҳлил қилиш, ҳал этиш,шунингдек, ўз олдига янги мақсадларни қўйиш ва мустақил қарорлар қабул қилишда муайян ёрдам кўрсатишига ишонамиз.