Янгиликлар

24 Июль 2024

Идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларининг хизмат фаолиятига доир билимларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги ўқув семинар бўлиб ўтди

Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Қўшкўпир туманида жойлашган таълим муассасалари, давлат идоралари ва корхона ташкилотлардаги хизмат олиб бораётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчилари билан учрашув ўтказилди.
Тадбир давомида тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 11 апрель кунидаги қўшма қарорда белгилаб ўтилган талаблар етказилди.
Хусусан, қўриқланаётган объектларда содир этилиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш тартиби ва шартларига доир қўшимча маълумотлар етказилиб, мазкур вазиятларда ички ишлар органлари ва қўриқлаш бўлимлари билан ҳамкорлик қилиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув давомида ишчи-хизматчиларнинг саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.