Янгиликлар

7 Октябрь 2024

“Долзарб ойлик” идоралараро комплекс тарғибот тадбирлари юзасидан навбатдаги давра суҳбати ўтказилди

Фарғона вилоятида ўтказилаётган "Гиёҳвандликка қарши курашиш" ойлиги доирасида "Қўриқлаш" бошқармасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ички ишлар органларининг масъул ходимлари, Дин ишлари бўлими вакиллари, Наркология диспансери мутахассислари ва бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбир давомида гиёҳвандликнинг жамиятга етказаётган зарари, ёшлар ўртасида унинг олдини олиш чора-тадбирлари ва уларни соғлом ҳаётга йўналтириш бўйича амалий масалалар муҳокама қилинди. Мутахассислар ўз маърузаларида гиёҳванд моддаларнинг инсон саломатлигига хавфли таъсири, айниқса, ёшлар ўртасидаги унинг кенг тарқалиши билан боғлиқ муаммоларга алоҳида тўхталдилар.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган дин ишлари бўлими вакиллари гиёҳвандлик ва унга боғлиқ жиноятларнинг диний ва ахлоқий жиҳатларини тушунтириб ўтдилар. Маҳаллий аҳоли билан олиб борилаётган профилактик ишлар ва таълим-тарбия тизимида уларни огоҳликка чорлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.