Янгиликлар

14 Сентябрь 2024

СОҲА ФАОЛИЯТИГА ДОИР ЯНГИЛИКЛАРНИ ШАХСИЙ ТАРКИБГА ЕТКАЗИШГА БАҒИШЛАНГАН НАВБАТДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни” доирасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари дахлсизлигини таъминлашда ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда касб маданиятига қатъий риоя қилиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Хоразм вилояти суди мутахассислари сўзга чиқиб, бугунги кунда ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларга тўхталиб, ушбу ҳолатларни олдини олишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги хусусида маълумотлар берди.
Тадбир давомида мутасадди ходимлар томонидан иштирокчиларга бугунги кун талабидан келиб чиқиб жамиятдаги ўзгаришлардан хабардор бўлиш, қонунчилик нормаларидаги янгиликларни мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш асосийси, Миллий гвардия ходими деган юксак номга лойиқ бўлиш учун белгиланган тартиб қоидаларга риоя этиш зарурлиги таъкидланди. Тадбир давомида ходимлар саволлар билан масъулларга юзланиб, ўзлари учун зарур бўлган ҳуқуқий маълумотларга эга бўлдилар.