Янгиликлар

4 Август 2025

Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат қилаётган ходима аёллари орасида "Тўмарис издошлари" кўрик-танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди

Бугун Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат қилаётган ходима аёллари орасида "Тўмарис издошлари" кўрик-танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда ходима аёлларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, хизматга сидқидилдан ёндашувни мустаҳкамлаш ҳамда Ватанга меҳр-муҳаббат ва фахр-ифтихор туйғуларини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

Танлов доирасида иштирокчи ходималар турли синовлардан ўтдилар. Улар миллий либосда ўзларини таништириш, ПМ ўқотар қуролидан аниқ мўлжалга ўқ узиш, жисмоний машқлар, қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва тиббий тайёргарлик ҳамда пазандачилик шартлари бўйича ўз кўникмаларини намойиш этдилар. Беллашувлар муросасиз ва ҳаяжонли тарзда ўтди, ҳар бир иштирокчи ўзининг шижоати, ҳамда малакасини намоён қилдилар.

Тадбир якунида ғолиблар муносиб тақдирланиб, республика йўлланмасини қўлга киритишди.