Янгиликлар

16 Май 2024

"АЖДОДЛАР ИЗИДАН" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун мамлакатимизда тизимда хизмат қилаётган ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим салоҳиятларини янада юксалтириш, китобга бўлган меҳрларини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида "Аждодлар изидан" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ходимлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, бошқа тизимдаги ходимлар билан яқин дўстона алоқалар ўрнатдилар.
Якуний натижаларга кўра ғолиб деб топилган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси фахрли 1 ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.