Янгиликлар

16 Июль 2024

«Янги Ўзбекистоннинг ибратли ходимлар оиласи» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ходимлар оиласи» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Кўрик танловни ўтказишдан асосий мақсад – халқимизнинг бой тарихини ўрганиш ҳамда асраб авайлаш, миллий қадрият ва анъаналаримиз, урф-одатларимизга ҳурмат қилиш ҳамда уларнинг ижодий ташаббускорликларини шакллантириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш. Танловда оилавий жамоалар 3 та шарт, таништирув, саҳна кўриниши, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларни кўргазмали намойиш қилиш бўйича беллашишдилар.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.