Янгиликлар

31 Май 2025

Ходимларнинг оила аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Ходимларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг жиноят кўчасига кириб қолишларини олдини олиш мақсадида тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Хусусан, бугун Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда ИИБ раҳбарияти, Шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари, вилоят прокуратураси ҳамда Фахрийлар кенгаши билан ҳамкорликда ходимларнинг оила аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида сўз олганлар, қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ходимларнинг оилаларида бўладиган турли хил келишмовчиликлар хусусида тўхталиб ўтишди.

Албатта, бу каби тадбирлар ходимларимизнинг хизмат фаолиятларида белгиланган тартиб-қоидага бўйсунишлари, уларнинг оилада ва хизматда лидер бўлиб хизмат қилишларига замин яратади. Тадбир сўнгида Бошқарма бошлиғининг шахсий қабули ўтказилиб, ота-оналарнинг мавжуд мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.