Янгиликлар

30 Апрель 2025

Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда қоровуллик бўлинмалари ишчилари ва хизматчилари иштирокида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давра суҳбати ўтказилди

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда қоровуллик бўлинмалари ишчилари ва хизматчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ушбу тадбирда Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъуллари иштирок этиб, ходимлар орасида ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини, шунингдек қонунийликни мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг ҳаётини ва соғлигини асраш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади.
Бундан ташқари, ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш, қонунчиликдаги ўзгаришлардан уларни хабардор этиш масаласига ҳам эътибор қаратилиб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш – энг олий бурч эканлиги ходимларга яна бир бор эслатиб ўтилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.