Янгиликлар

22 Август 2025

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қўриқлаш Департаменти ташаббуси билан ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбир Қўриқлаш Департаменти бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Б.С.Жумаев раҳбарлигида Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси туман ва шаҳар Қўриқлаш бўлимлари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида ўтказилди.

Давра суҳбатида ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат интизомига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ижрочилик интизомига амал қилиш, ходимларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, бепарволикка йўл қўймаслик ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш юзасидан масъул офицерларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бундай тадбирлар ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва масъулиятни ошириш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.