Янгиликлар

23 Январь 2025

"Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Самарқанд ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари шахсий таркиби билан "Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия подполковниги Р.Латипов йиғилганларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, диний таълим олиш учун барча имкониятлар яратилганлиги тўғрисида сўз юритиб, ходимларга ёд ғояларга алданиб қолмасликлари бўйича тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек ўтган давр мобайнида қонунчилик ва хизмат интизоми бузилиши бўйича йўл қуйилган камчиликларга алоҳида тўхталиб, ушуб йўналишда оқсаётган раҳбарларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.