“Мустақиллигимизнинг 33 йиллигини юксак жанговар шайлик ва маънавий-маърифий тайёргарликдаги юқори натижалар ва мустаҳкам интизом билан кутиб оламиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг Урганч шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, мустақиллик декларациясининг қабул қилиниши ва мавзуга доир бошқа масалалар юзасидан мутахассислар иштирокида ўтказилган тадбир муҳим аҳамиятга касб этди. Сабаби шундаки, энг улуғ ва энг азиз байрамлардан бири ҳисобланган мазкур сана бутун ўзбек халқи учун мустақиллик аталмиш буюк неъматни тақдим этди. Аждодларимиз ушбу эрк учун машаққатли кураш олиб борганликлари ва мазкур кураш натижасида бугунги Ўзбекистон бутун дунё тан олган ривожланаётган мамлакатлар қаторида илдам одимлаб бормоқда. Тадбир доирасида ушбу жараён билан боғлик қимматли маълумотлар шахсий таркибга етказилди.