Янгиликлар

16 Ноябрь 2024

«Рангларда акс этган Ватан байроғи» мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан «Рангларда акс этган Ватан байроғи» мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти «Баркамол авлод» болалар мактабида ташкил этилган ушбу тадбирда оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Тадбир ёшларни ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларни миллий қадриятларга ҳурмат ва эътибор билан ёндашишга ундаш мақсадида ўтказилди. Танловда иштирок этган барча болалар ва ёшлар ўз ишларини юқори даражада тақдим этишди ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақидаги билимларини янада чуқурлаштирдилар.
Танловнинг якунида ғолиб иштирокчилар ташкилотчилар томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.