Хизмат интизоми бўйича йиғилиш ўтказилди
Ходимлар орасида хизмат интизомига риоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича бугунги кунда қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти ҳамда Шахсий хавфсизлик бошқармаси масъуллари иштирокида "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда раҳбарият томонидан ходимларнинг малакасини ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, командир ва бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатлар, хизмат интизомига қаттиқ риоя қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, республикадаги сўнгги нохуш ҳолатлар тўғрисида ходимларга етказилди. Йиғилиш сўнгида ходимларга шукроналик ҳисси билан хизмат олиб боришлари борасида зарур тавсиялар берилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: