Ходимлар томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ва коррупция ҳолатлари, ижрочилик интизомидаги камчиликлар муҳокама этилди
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида шаҳар-туман Қўриқлаш бўлимлари ходимлари иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда масъуллар томонидан йил бошидан ходимлар томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ва коррупция ҳолатлари, ижрочилик интизомидаги камчиликлар алоҳида таъкидланиб ўтилди.
Мазкур тадбирда иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида тизимда ижрочилик ва хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди ва булар учун жавобгарлик асосларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар устидан қатъий назорат ўрнатилганлиги борасида эслатиб ўтилиб, жорий йил давомида амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифалар белгиланиб олинди. Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига раҳбарлар томонидан жавоб олишди.