Ходимлар иштирокида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек турли хил онлайн қимор ўйинлари таъсирига тушиб қолишни олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди
Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек турли хил онлайн қимор ўйинлари таъсирига тушиб қолишни олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Қўриқлаш Департаменти бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Б.С.Жумаев раҳбарлигида туман ва шаҳар Қўриқлаш бўлимлари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида ўтказилган бўлиб, ўнда ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат интизомига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ижрочилик интизомига амал қилиш, ходимларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, бепарволикка йўл қўймаслик ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш юзасидан масъул офицерларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Бундай тадбирлар ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва масъулиятни ошириш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.