Янгиликлар

30 Апрель 2024

ҚОНУНЧИЛИК ВА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан бефарқ муносабатда бўлмаслик, турли хил кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар юзасидан Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари иштирок этиб, унда қонунчилик интизоми бузилишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган тарғибот ишлар, тегишли чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, суҳбат давомида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш – ҳар бир ходимнинг вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди.
Маърузачилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, йўл-транспорт ҳодисаларига сабабчи ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасида белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган холда ҳамда техник носоз транспорт воситаларини бошқармаслик, ҳушёрликни таъминлаш борасида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.