МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА БОШҚАРМА БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Миллий гвардия ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақада туман босқичида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Қизғин ва муросасиз баҳсларининг якуний натижаларга кўра 3 ўринни Нурота туманидаги 27 сонли мактаб, 2 ўринни Навоий шаҳридаги 8 сонли мактаб ва фахрли 1 ўринни Кармана туманидаги 10 сонли мактаб жамоалари қўлга киритди. Ғолиблар диплом, медал, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.