Янгиликлар

24 Сентябрь 2024

СПОРТНИНГ МИНИ-ФУТБОЛ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини такомиллаштириш мақсадида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Куни кеча спортнинг мини-футбол тури бўйича бошқарма бошлиғи кубоги учун навбатдаги биринчилик мусобақаси ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувларда ҳамжиҳатликда тўп сурган ва жисмонан чиниққан жамоалар ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бўлишди.
Мусобақанинг якунида эса барча ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.