Мини-футбол бўйича Қўриқлаш бошқармаси биринчилиги мусобақалари ўтказилди
Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Қўриқлаш бошқармаси биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда 3 ўринни Кармана тумани, 2 ўринни Қизилтепа тумани Қўриқлаш бўлимлари ҳамда фахрли 1 ўринни Қўриқлаш бошқармаси Алоҳида батальони ходимлари қўлга киритишди. Мусобақа сўнгида ғолиб деб топилган ходимлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.