Янгиликлар

26 Сентябрь 2024

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида профилактик тадбир ўтказилди

"Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси ходимлари иштирокида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида профилактик тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирга ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари жалб этилиб, “Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, куз қиш мавсумида ис газидан заҳарланишлардан сақланиш” мавзуси доирасида керакли маълумотлар берилди.
Бундан ташқари шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш – ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида эса ходимлар ўзларига керакли билим ва кўникмаларга эга бўлиш билан бир қаторда қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.