“МЕНИНГ АРМИЯМ – МЕНИНГ ФАХРИМ” ШИОРИ ОСТИДА НАВБАТДАГИ ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Тойлоқ туманидаги 1 умумтаълим мактабида “Менинг армиям – менинг фахрим” шиори остида навбатдаги ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, сарҳадларимизнинг дахлсизлигини таъминлашда миллий армиямизнинг тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди. Айниқса, юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни интеллектуал салоҳиятли, билимли, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш бугуннинг долзарб вазифаси эканлиги, бу борада ёшлар учун барча имкониятлар эшиги очиқ эканлиги ҳам алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг, Миллий гвардия ходимлари йиғилганларга хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий техника ва ўқув аслаҳалари кўргазмаси, шунингдек камондан отиш спорти бўйича олиб борилган машғулотлар барчада катта қизиқиш уйғотди. Ёшлар учун ташкил этилган намойишлар ўқувчиларнинг қалбида келажакда ҳарбий бўлиш истагининг пайдо бўлишига хизмат қилган бўлса ажабмас.
Тадбир давомида ташкил этилган спорт мусобақаларида эса ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этишиб, спорт соҳасидаги маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказиши тадбирга янада шукуҳ бағишлади.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар спорт ўйинларида муносиб иштирок этган жамоалар ва бир гуруҳ фаол ёшларни диплом ва совғалар билан тақдирлашди.