Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2024-2025 йилларда ходимларни ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2024-2025 йилларда ходимларни ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2024 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган давр давомида бажарилган ишлар муҳокама қилинди ҳамда касаба уюшманинг фаолиятига доир долзарб масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, йиғилишда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ушбу ташкилотнинг тараққиёт йўли ва уларнинг ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, Касаба уюшма қўмитасининг раиси ва аъзолари қайта сайланиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан уюшманинг келгуси режалари ва мақсадлари белгилаб олинди.