Янгиликлар

21 Ноябрь 2024

Навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди

Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Термиз ҳарбий прокуратураси ҳамда бошқарма ходимлари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашиш, жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, ходимлар томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонунбузарлик билан боғлиқ ҳолатларнинг туб сабаблари, уларнинг келиб чиқиш омиллари танқидий таҳлил қилиниб, атрофлича муҳокама қилинди.
Кўрилган масалалар ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг самарадорлигини ошириш, хизматга совуққонлик билан қарамаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ҳудудий "Қўриқлаш" бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар учун видеоселектор тарзида учрашув ташкил этилди. Унда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, бугунги кунда қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқариш давомида юзага келадиган кўнгилсиз ҳодисалар бўйича тушунтириш ишлари ҳамда видеороликлар намойиши ўтказилди.
Тадбир якунида эса "Қўриқлаш" бошқармасининг хизмат автотранспорт воситаларини ҳужжатлари яна бир бор текширувдан ўтказилди.