Янгиликлар

23 Май 2024

ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Оила мустаҳкамлигини таъминлашнинг муҳим шартлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Урганч давлат университети психолог-мутахассислари томонидан мавзу юзасидан маъруза қилиниб, эр-хотин муносабатларида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтишди. Дарҳақиқат, оила муқаддас қўрғон, уни мустаҳкамлигини таъминлаш эса барча оила институти иштирокчиларининг бурчи ҳисобланади. Маърузачилар томонидан масаланинг ана шу жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбирни иккинчи қисмида ходимларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари иштирокида ролли ўйинлар орқали тренинг машғулотлари ўтказилди. Ўтказилган бу каби тадбирлар оилавий муносабатларни ижобий томондан тартибга солишда дастуруламал бўлиб хизмат қилади десак муболаға қилмаган бўламиз.