Янгиликлар

19 Март 2024

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Фарғона политехника институтида вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Унда Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, Минтақавий ўқув маркази, Ички ишлар, Божхона, Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари, фахрийлар ва талабалардан иборат 9 та жамоа иштирок этишди.
Тадбир аввалида сўзга чиққанлар томонидан иштирокчиларга омад тиланди. Шундан сўнг ўйинларга старт берилди. 2 раунддан иборат бўлган ўйин давомида 10 тадан жами 20 та савол ўртага ташланди. Тадбирдаги барча жамоа вакиллари мазкур мусобақадан ўзлари учун улкан тажриба тўплашди. Соғлом рақобат ва дўстона руҳда ўтган “Заковат” турнири якуний натижаларига кўра учинчи ўринни Божхона қўмитаси жамоаси, иккинчи ўринни эса "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси эгаллаган бўлса, биринчи ўрин Ички ишлар бошқармаси жамоасига насиб қилди. Барча иштирокчиларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.