"ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ" ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган шахсий таркиби иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона ҳарбий прокуратураси масъул ходими ва Фарғона шаҳар диний ишлар бўлими вакили иштирок этиб, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади.
Бундан ташқари, шахсий таркибга турли ижтимоий тармоқларга аъзо бўлишнинг салбий оқибатлари, оилавий низолар ва ажримлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.