Қўриқлаш тизимларига хизматга янгидан қабул қилинган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида ташкил этилган ушбу тадбир хизматга янги кириб келган ёш кадрлар ва уларнинг оилаларига соҳа хусусиятларини яқиндан таништириш, масъулиятли хизматга тайёрлаш ва ота-оналар билан яқин хамкорлик ўрнатиш мақсадида ўтказилди.
Учрашув давомида мутасадди раҳбарлар томонидан хизмат олиб бориш тартиб-қоидалари, ички интизом талаблари, ходимлар учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, хизматнинг масъулиятли ва шарафли жиҳатлари, жамоадаги ҳамкорлик, юксак маънавий-ахлоқий тамойилларга амал қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида ота-оналарга фарзандлари танлаган касбнинг масъулиятли ва шарафли томонлари ҳақида кенг маълумот берилди. Бундай учрашувлар хизматчи ва унинг оила аъзолари ўртасида ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хизмат самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.