Самарқанд шаҳар, Жомбой ҳамда Булунғур тумани Қўриқлаш бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ташкил этилди
Самарқанд шаҳар, Жомбой ҳамда Булунғур тумани Қўриқлаш бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Булунғур туман ИИБ раҳбарияти ҳамда ШХБ масъуллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан учрашувдан кўзланган мақсад – жамоадаги ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш, ота-оналарни фарзандлари хизмат олиб бораётган тизим фаолияти ва фарзандларининг меҳнат жараёни билан яқиндан таништириб, ота-оналарга ташкилотнинг умумий фаолияти, келгусидаги режалар ва ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ота-оналар ўз фикр ва таклифларини билдириш имкониятига эга бўлдилар. Мазкур учрашувда ота-оналарга, фарзандлари томонидан хизмат ваколатларини суиистеъмол қилмасликлари, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишларини доимий равишида тушунтиришлари тавсия этилди ҳамда хизматдан салбий сабабларга кўра бўшатилган ходимлар ҳаётига асосланган ҳолда тасвирга олинган “Ўзим айбдор” номли фильм намойиш этилди.
Учрашув сўнгида ўз хизмат вазифаларини виждонан бажараётган жонкуяр ходимларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди. Мазкур учрашув самимий ва илиқ муҳитда ўтди ҳамда барча иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.