Янгиликлар

8 Июль 2024

ХОДИМЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг турли хил ноқонуний ишларга аралашиб қолмаслиги, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг қурбонига айланиб қолмасликлари учун жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари билан ўтказилди. Хусусан, "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари иштирокида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. Мазкур учрашув давомида сўзга чиққанлар томонидан ота-оналарга юқоридаги салбий иллатларни олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Тадбир якунида эса йиғилганлар эътиборига республикамизда бўлиб ўтган ҳолатларга бағишланган видеоролик намойиш этилди.