ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Бугунги кунда давлатимиз томонидан Миллий гвардия ходимлари хизмат фаолиятини сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтариш, нафақат ходимлар, балки, уларнинг яқин қариндошларига хам бир қанча имкониятлар яратилиб келинмоқда.
Мазкур тизимли ишларни ходимлар ва уларнинг ота-оналарига, турмуш ўртоқларига етказиш мақсадида Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда раҳбарият ходимлар томонидан йўл қўйилаётган қонун бузилиши, коррупцион ҳолатларига, шунингдек, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ўйнамаслик бўйича алоҳида таъкидланиб ўтилди. Йиғилишда сўз олганлар, бугунги кунда ходимлар томонидан содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларини ҳамда жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича етарлича тушунтиришлар бериб ўтди. Бундан ташқари Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти томонидан белгиланган вазифалар устидан қатъий назорат ўрнатилганлиги борасида эслатиб ўтилиб, жорий йил давомида амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифалар белгиланиб олинди.
Йиғилиш якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига раҳбарлар томонидан жавоб олишди.