"Оила – ходим – раҳбар" мавзусида ходимларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил этилди
Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан шахсий таркиб орасида коррупция, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида "Оила – ходим – раҳбар" мавзусида ходимларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда масъуллар ва Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан бугунги кунда ходимлар орасида хизмат интизом ва ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар юзасидан олиб борилаётган ишлар ва уларнинг самараси, шунингдек, содир этилаётган ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.
Келгусида шахсий таркибнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйиш ва Ватан тинчлиги ва осойишталигини сақлашда хизмат қилаётган ҳамкасбларимизга амалий ёрдамлар кўрсатиш зарурлиги тўғрисида тадбир мобайнида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирда сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган кўплаб ходимларнинг ота-оналарига бошқарма раҳбарияти томонидан ташаккурномалар ҳам берилди.