Янгиликлар

11 Октябрь 2025

Шахсий таркиб иштирокида хизмат интизоми мустаҳкамлаш, коррупция ва содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида коррупция, хизмат интизоми ва содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Қўриқлаш департаменти бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Б.Жумаев раҳбарлигида туман ва шаҳар Қўриқлаш бўлимлари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида ўтказилди.

Учрашувда коррупциявий ҳолатлар, хизмат интизомининг бузилиши ва йўл-транспорт ҳодисалари каби муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг жамият ва шахс ҳаётидаги салбий оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Маърузачилар томонидан ушбу иллатларнинг олдини олиш бўйича аниқ тавсиялар, ҳуқуқий ва маънавий ёндашувлар ҳамда уларга қарши курашишда жамоавий ёндашувнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга коррупция ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик натижасида содир этилган ЙТХлари бўйича видероликлар намойиш этилди.

Тадбир якунида тизимда сидқидилдан хизмат қилиб, ўз фидойилиги, масъулияти ва юксак интизоми билан ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ходимлари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.