ЖИНОЯТЛАРНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Олмазор туманида Миллий гвардия Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси, Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.Урманов, туман ҳокимлиги, ИИО ФМБ, прокуратура масъуллари, маҳалла раислари ва еттилиги иштирокида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, маҳалла еттилигини бу борадаги фаолиятини самарали ташкил қилиш, қизил тоифадаги маҳаллалар бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда бу борадаги фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда туман ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманидаги “Чустий” МФЙ да саф кўриги ташкил этилиб, маҳаллаларда ўғирлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда мазкур ҳолатларга йўл қўймаслик, аҳоли хотиржамлигини асраш, фуқаролар мол-мулкини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг, "Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан мазкур маҳаллада тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳалладаги жами 28 та хонадонларнинг кириш қисмларига ташвиш тугмалари ўрнатилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: