Янгиликлар

17 Август 2024

Таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча мавзулар юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Мазкур тадбир Гулистон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб талими бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоят ҳудудидаги мактабларда фаолият олиб бораётган қоровуллар иштирокида ўтказилди. Тадбирда сўз олганлар томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда тизимли ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бир қаторда, мавзуга оид бир қанча қарорлар ва йўриқномалар, шунингдек, бегона шахсларни ҳудудга кириб кетишини аниқловчи ҳамда турникет қурилмаларини ўрнатиш орқали мактабларда хавфсизликни таъминлаш самараси бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, барча иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён этишди ва келгусидаги режалар бўйича келишиб олинди.