Янгиликлар

4 Апрель 2024

“ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДАГИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусидаги учрашувда Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари ҳамда ходимлар иштирок этишди.
Унда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилиб, гиёҳвандлик ва фирибгарлик каби ҳолатларни ўз вақтида олдини олиш ва бартараф этиш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Қўпол хатоликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли жазолар тайинланиши тўғрисида маълумотлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириб боришда зарур бўлган керакли тавсиялар берилди. Йиғилганларга мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.
Тадбир давомида хизмат интизомига риоя этиш, шукроналик ҳисси ила хизматни олиб бориш ҳар бир ходим олдида турган олий бурч эканлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.