Янгиликлар

2 Май 2025

Ходимларнинг билим савияларини ошириш мақсадида учрашув ташкил этилди

   Ходимларнинг билим савиясини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида кўплаб учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ана шундай давра суҳбатларидан бири куни кеча Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Навоий шаҳар жиноят ишлари бўйича суди масъуллари билан ҳамкорликда ўтказилди.
   Унда масъуллар томонидан ходимларга тизимдаги ислоҳотлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда расмийлаштириш жараёнлари, коррупция билан боғлиқ ҳолатлар хусусида батафсил тушунчалар бердилар.
   Давра суҳбати якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига малакали мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.