Ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
Ходимлар орасида хизмат ва ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда раҳбарият ҳамда Қўриқлаш Департаменти масъуллари ҳам иштирок этиб, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича маърузалар қилди. Бундан ташқари йил бошидан буён ходимлар томонидан хизмат интизоми бузилиши ва йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир таҳлил этди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган учрашувда тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, улар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир якунида шахсий таркибнинг мавзуга оид қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.