Янгиликлар

29 Март 2024

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида “Ҳаром луқмага интилганлар” мавзусида бошқарма шахсий таркиби ва ҳудудий "Қўриқлаш" бўлимлари бошлиқлари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси, Нукус Ҳарбий суд раиси, Нукус Ҳарбий прокурор ўринбосари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати масъуллари бошчилигида бўлиб ўтган тадбирда шахсий таркиб орасида ҳуқуқбузарлик содир этишнинг сабаблари, сифатли хизмат ўташга салбий таъсир этувчи шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш, мазкур йўналишда самарали чораларни ишлаб чиқиш ва хизматга тадбиқ этиш ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик каби муҳим масалалар муҳокама этилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.