Хизмат фаолияти давомида учраши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди
Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлимида ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларнинг хизмат фаолияти давомида учраши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Видеоалоқа орқали ўтган тадбирда сўз олган масъуллар қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларига хизмат фаолияти давомида белгиланган йўриқнома талабларига риоя қилган холда хизматни олиб боришлари лозимлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Айниқса, ҳар бир ходим хизмат жойида корхона ёки ташкилот раҳбарининг рухсатисиз ташкилотга тегишли мулкнинг ташқарига чиқиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда шунга ўхшаш қатор масалаларга жиддий эътибор қаратиши, коррупцион ҳолатлардан йироқ бўлиши лозимлиги, акс холда ходимга нисбатан тегишли тартибда қонуний чора кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди.
Учрашув якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.