Янгиликлар

7 Май 2025

Намунали хизмат олиб бораётган ходимларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили кўплаб амалий ишлар ташкил этилиб келинмоқда. Шулар бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандларини олий ўқув юртларининг бакалавриат йўналишларига ўқишга кириш учун қўшимча квоталар ажратилганлиги белгиланган.
Шу муносабат билан ҳар йили ватан тинчлиги йўлида хизмат олиб бораётган бу соҳа вакилларининг фарзандларига ушбу квоталар тантанали равишда топширилиб келинмоқда. Шу йил ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасида кўп йиллардан бери намунали хизмат олиб бораётган ходимларга имтиёзли тавсияномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган имтиёзли квоталарга эга бўлаётган ходимларнинг фарзандларини ва уларнинг оила аъзоларини табриклаб, уларга ўзларининг самимий тилакларини билдирди. Шундан сўнг, тавсияномалар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди. Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси сафларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фарзандларига Ватанни севиш ва уни асраш йўлида хизмат қилаётган ўзларининг ота-оналаридек намуна кўрсатишларини билдириб, олдида турган тест синов имтиҳонларини топшириш юзасидан эзгу-тилаклар билдирилиб ўтилди. Шунингдек, тадбир мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасининг бир нафар ходимнинг фарзандига Олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномаси ҳам берилди. Бу эса оиладаги соғлом муҳит келгусида ушбу фарзандларимизнинг комил инсон бўлиб, ўз касбининг ҳақиқий устаси бўлишига ундайди.
Тизимда олиб борилаётган бу каби ишлар эса келгусида соҳада етук кадрларни тайёрлашда, ватанимизга шараф билан хизмат қилувчи ҳамда ватанпарварларни етиштириши билан аҳамиятлидир.