Соҳадаги бир гуруҳ ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун навбатдаги тавсияномалар топшириш маросимлари бўлиб ўтди
Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида кўп йиллар давомида сидқидилдан хизмат қилиб, ўз фидойилиги, масъулияти ва юксак интизоми билан ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ соҳа ходимларининг фарзандлари олий таълим муассасаларига кириш учун навбатдаги тавсияномаларни қабул қилиб олишди.
Тавсияномаларни топшириш маросими тантанали руҳда ўтди. Унда соҳа раҳбарлари, тажрибали ходимлар ҳамда тавсиянома олган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар фидойи хизмат эгаларининг меҳнати ҳамиша юксак қадрланишини, уларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш эса келажак авлодга ишонч билдириш эканини таъкидлашди.
Маросим чоғида соҳага қўшган муносиб ҳиссаси, юксак фидойилиги билан ажралиб турган ходимлар алоҳида эътироф этилди.
Ёш авлодни илм-маърифатга ошно қилиш, уларнинг таълим олиш жараёнини қўллаб-қувватлаш, мамлакат тараққиёти йўлида етук мутахассислар етиштиришда бундай ташаббусларнинг ўрни беқиёс экани қайд этилди.
Тадбир якунида тавсиянома олган ёшларга самимий тилаклар билдирилиб, уларнинг билим олиш йўлида юқори натижаларга эришишлари, ота-оналарининг изидан бориб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишлари таъкидлаб ўтилди.