Янгиликлар

1 Февраль 2024

ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИ ТИНГЛОВЧИ ВА ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ПРОФИЛАКТИК УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлаш, ходимлар орасида ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Фарғона минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари иштирокида профилактик учрашув ташкил этилди.
Фарғона ҳарбий прокуратураси масъуллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур тадбирда ходимлар ва тингловчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар орасида салбий ҳолатлар, интизом бузилиши, таваккалчиликка асосланган "тотализатор", қимор ўйинларига берилиб қарзга ботиш ҳолатларини олдини олиш муҳимлиги ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Фарғона шаҳар ФВВ бўлими масъул ходимлари томонидан турли фавқулодда ҳолатлар, айниқса ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, хонадонларни иситишда қўлбола иситиш ускуналаридан нотўғри фойдаланиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.