Хизмат интизомига риоя этилишини таъминлаш, ходимларнинг ота-оналари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
Ходимлар ўртасида хизмат интизомига риоя этилишини таъминлаш ва ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида иштирокчиларга қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш қоидалари ҳақида маълумот берилди. Ўтган давр мобайнида тизимда ижро ва хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ аниқ ҳолатлар кўриб чиқилиб, бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортиш асослари батафсил тушунтирилди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи томонидан фуқароларнинг шахсий қабули ташкил этилиб, юзага келган масалаларни ҳал этиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, масъул ходимлар учун аниқ вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.