Янгиликлар

23 Апрель 2025

Қонунчиликни мустаҳкамлаш ва хизмат интизомини таъминлаш бўйича навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимлар иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш шунингдек, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти ва масъуллари ҳам иштирок этиб, ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш борасидаги асосий талаблар ҳамда вазифалар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Шахсий таркиб билан тарбиявий ҳамда психологик тадбирларни мунтазам олиб бориш, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганган ҳолда бартараф этиш зарурлиги таъкидланди, шунингдек, порахўрлик ва тамагирликка қарши иммунитетни шакллантириши хусусида сўз юритилди.
Тадбир якунида амалдаги буйруқ талабларига сўзсиз риоя этган ҳолда кийим-бошни кийиб юриш, хизматни сифатли ташкил этишни назорат қилиш юзасидан масъул офицерларга топшириқлар берилди.