Навбатдаги профилактик учрашув бўлиб ўтди
Ходимларнинг хизмат интизомига амал қилишлари, қонунчиликда белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажаришлари юзасидан тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти иштирокида хизмат интизоми мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда ходимлар томонидан ўтган давр мобайнида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, шахсий таркиб билан олиб борилаётган профилактик тарбиявий ишларнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш, қатъий интизомий таъсир чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, кунлик хизматни буйруқ талаби асосида белгиланган тартибда олиб бориш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
Бу йўналишда ҳар бир бўлинма офицери қўл остидаги ходим билан индивидуал суҳбат қилиб, уларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш чораларини кўриши юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.