Янгиликлар

8 Октябрь 2024

"Илм-фан ва таълимнинг инновацион ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва тараққиёт тамойиллари" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида "Илм-фан ва таълимнинг инновацион ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва тараққиёт тамойиллари" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Бугунги кунда таълим тизимини хусусан, олий таълим тизимини такомиллаштириш ва замон билан ҳамнафас тарзда ривожлантириб бориш давлатимизнинг бош ислоҳотига айланган.
Ушбу ислоҳотлар доирасида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида республикамизнинг бир қатор етакчи олий таълим муассасалари ва Фарғона вилояти хокимлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар марказининг мутасадди ходимлари иштирокида "Илм-фан ва таълимнинг инновацион ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва тараққиёт тамойиллари" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Ушбу анжумандан кўзланган мақсад – илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтириш ва ютуқларини рағбатлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратишга қаратилди.