“Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, дунёқарашлари ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Унда жамоаларга юртимиз ва жаҳон адабиёти намоёндалари томонидан яратилган сара асарлар, адабиётлар ва мантиқий саволлар берилди.
Тадбир қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилиб, унда саволларга барча жамоалардан тезкор ва аниқ жавоб берган “Қалқон” жамоаси ғолиб деб топилиб, эсдалик совғалари топширилди.